Москва шаҳри марказидаги тор кўчалардан бирида қоидага зид равишда қолдирилган Volkswagen автомобилини эвакуация қилишга тайёргарлик кўрилаётганда эвакуация хизмати ходимлари машина салони ичида икки нафар ёш бола бўлганини аниқлади, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Хабарда қайд этилишича, воқеа 20 октябрь, пайшанба куни содир бўлган. Эвакуация хизмати ходимлари машина салони ичида икки нафар ёш бола – 4 ёшли қиз ва унинг 1 ёшли укасини аниқлагач, полиция ва тез тиббий ёрдамни чақирган.
Болалар автомобиль салонида аниқланганидан сўнг машина ҳайдовчиси – уларнинг онаси ярим соатдан сўнг воқеа жойига етиб келган. Кўчада ҳаво ҳарорати +2...+3 даража бўлган вақтда машинада қолдирилган болаларга тиббий ёрдам керак бўлмади.
Болаларнинг онаси ҳодисага аниқлик киритилиши мақсадида полиция маҳкамасига олиб кетилди. Қоидага зид равишда автомобилни қолдирган аёл жаримага тортилди.
Изоҳ (0)