АҚШнинг Теннеси штатида «Уоттс-Бар» атом электр станциясининг иккинчи реактори қурилиши тамомланди. У XXI асрда АҚШда фойдаланишга топширилган биринчи атом реактори бўлди, деб хабар беради ABC News.
Реактор қуввати 1150 МВт ни ташкил этади. Бу яқин 40 йил ичида 650 минг уйни энергия билан таъминлаш учун етарлидир. Қурилишга 5 миллиард доллар сарфланди.
Бу пайтга қадар «Уоттс-Бар» АЭСда 70 йилларда фойдаланишга топширилган битта реактор ишлаб турган эди. Иккинчи реактор қурилиши ўша пайтда бошланган бўлса ҳам, 40 йилга кечикиб кетди. 2007 йилда қурилиш ишлари деярли тугатилди, аммо Японияда «Фукусима-1» авариясидан сўнг хавфсизлик талаблари кучайтирилди, шу боис объектнинг топширилиши яна кечиктирилди.
Бугунги кунда АҚШда умумий ҳисобда 62 АЭСда 100 та ядровий реактор ишлаб турибди.
Изоҳ (0)