Бутунжаҳон антидопинг агентлиги WADA Россиянинг янги спорт ишлари вазири Павел Колобков билан ҳамкорликда ишлаш нияти борлигини маълум қилди. Бунда гап Россия антидопинг ташкилоти RUSADA билан муносабатларни тиклаш ҳақида бормоқда, дейилади «ТАСС» хабарида.
19 октябрь — чоршанба куни Россия президенти Владимир Путин спорт ишлари вазири Виталий Мутконинг лавозимини кўтариб, унинг ўрнига Павел Колобковни мамлакат спорт ишлари вазири этиб тайинлаганди.
«WADA спорт оламидаги кишилар билан доимо алоқада, бутунжаҳон антидопинг қоидаларини назорат қилиш учун ташкилот мамлакатлар раҳбарлари билан ҳамкорликни йўлга қўйишга ҳаракат қилади. Бу йўналиш Россия спорт ишлари вазири билан ҳамкорлик тариқасида ҳам давом этиши учун RUSADA билан алоқалар тикланиши керак», — деб ёзилган WADA таклифида.
Колобков бунга қадар Россиянинг WADA’даги вакили сифатида фаолият юритиб келган.
Изоҳ (0)