Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Австралиянинг Квинсленд шаҳрида истиқомат қилувчи етти ёшли Себастьян Кент икки йил давомида лимонад сотиб, ўзига пони сотиб олди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.

Фото: Brasil Hipismo

Фото: Brasil Hipismo

Боланинг оиласи уйда лимонад тайёрлар эди. Себастьян ичимликнинг бир шишасини 20 центдан сота бошлади. Шаҳарликлар боланинг асл мақсадини билгач, уни оиласи билан маҳаллий байрамларга лимонад сотишга чақира бошлади.

Бундан ташқари, фермерлар Себастьяннинг оиласига ичимлик тайёрлаш учун бепул лимон етказа бошлади. Яна баъзи харидорлар ичимлик учун 20–100 доллар атрофида бера бошлади.

Натижада бола икки йил ичида 3 минг Австралия доллари тўплай олди.

11 октябрь куни ота-онаси Себастьянга Том лақабли пони совға қилди. Боланинг онаси Жулиана Кент боланинг жонивор билан биринчи учрашувини видеога туширди. Себастьян орзуси амалга ошганидан шу қадар хурсанд бўлдики, йиғлаб юборди ва отасини қучоқлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда ногиронлиги бор болага мурожаат қилинганидан қатъи назар нафақа тайинланади
Маҳаллий
Ўзбекистонда жинсий зўравонлик учун жазо чоралари кучайтирилмоқда
Маҳаллий
Амударёда янги қурилаётган темирйўл кўпригининг бир қисми қулаб тушди