Филиппиннинг миллионлаб аҳолиси «Хаима» номини олган кучли тўфон яқинлашишига тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
«Биз нафақат кучли ёмғир ва шамолни, балки сув тошқини, кўчкилар ва соҳиллар бўйида пўртанани кутяпмиз. Ушбу ҳудудда яшайдиганлар хавф остида. Хавфсиз бошпана изланг», – деди Филиппин ИИВнинг табиий офатга қарши мувофиқлаштириш маркази раҳбари Аллан Табель.
Маҳаллий метеорология хизматининг маълумотларига кўра, тўфон соатига 315 километргача етадиган кучли шамол билан келмоқда.
Хабарда таъкидланишича, «Хаима» тўфони Филиппиннинг шимолий ҳудудларига 19 октябрь, чоршанба куни кечга яқин етиб боради.
Изоҳ (0)