2016 йилнинг 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистонга ташриф буюрган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ияд Амин Мадани билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат давомида Ўзбекистоннинг Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашидаги раислиги доирасида 18 октябрь куни Тошкент шаҳрида очиладиган ТИВKнинг 43-сессияси билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида вазирлар учрашуви кун тартиби ва амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди ҳамда бўлажак форумни муваффақиятли ўтказишдан икки томон ҳам манфаатдорлиги таъкидланди.
Изоҳ (0)