15 октябрь куни кундузи ва 16 октябрга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг фақат айрим ҳудудларида, хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кузатилди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
15 октябрь куни кундузи Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари ва вилоят марказларида ҳаво ҳароратининг энг юқори даражаси қуйидагича бўлди: Нукусда +18 даража, Наманганда +19 даража, Андижонда +20 даража, Фарғонада +21 даража, Тошкент, Урганчда +23 даража, Самарқанд, Жиззах, Гулистонда +25 даража, Навоийда +26 даража, Бухорода +28 даража, Қаршида +29 даража илиқ, Термизда +31 даража иссиқ.
16 октябрга ўтар кечаси мамлакатнинг йирик шаҳарлари ва вилоят марказлари ҳаво ҳароратининг энг паст даражаси қуйидагича бўлди: Нукусда +3 даража, Урганчда +4 даража, Андижонда +5 даража, Фарғонада +6 даража, Наманганда +8 даража, Гулистонда +9 даража, Тошкентда +10 даража, Бухоро, Самарқанд, Термизда +11 даража, Навоийда +12 даража, Жиззахда +13 даража, Қаршида +14 даража илиқ.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)