Яманда исёнчи хусийлар томонидан гаровга олинган икки нафар америкалик фуқаро озод этилди ва қўшни Уммон давлатига ўтказилди. Бу ҳақда, АҚШ давлат котиби Жон Керри маълумотига таяниб, Associated Press агентлиги маълум қилмоқда, деб ёзади «РБК».
Керрининг маълум қилишича, озод этилган америкаликлар мураккаб дипломатик келишувга киритилган. Келишув Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция томонидан берилган авиазарба давомида яраланган Яман фуқароларига ёрдам кўрсатишни назарда тутган. Улар Уммонга даволаниш учун юборилган.
Давлат котиби АҚШ охирги бир неча кун ушбу масала, шу билан бир қаторда, ҳукумат ва исёнчи хусийларга мулоқот бошлашга ёрдам берувчи Ямандаги ярашув режимини илгари суриш масаласи устида иш олиб борганлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)