• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясига доир брифинг ўтказилди

    Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 2016 йил 14 октябрь куни маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун 18-19 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясига бағишланган брифинг ўтказди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Фото: «Minval.az»

    Фото: «Minval.az»

    Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо 26 давлат ташқи ишлар вазирлари мазкур йиғилишда иштирок этишини тасдиқлаганини маълум қилди. Булар Афғонистон, Бангладеш, Гайана, Жазоир, Индонезия, Иордания, Камерун, Кот д’Ивуар, Кувайт, Ливия, Малайзия, Мальдив, Миср, Нигерия, Озарбайжон, Покистон, Саудия Арабистони, Сомали, Суринам, Тожикистон, Туркия, Фаластин, Яман, Қатар, Қирғизистон, Қозоғистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарларидир.

    Сессияда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ияд Амин Маданий, Ислом тараққиёт банки гуруҳи президенти Бандар Ҳажжар, ташкилотнинг ёрдамчи ва махсус муассасалари бош директорлари, АҚШ, Франция, Италия, Буюк Британия, Швейцариянинг ИҲТдаги махсус вакиллари ҳамда БМТ, ЕХҲТ, Араб давлатлари лигаси, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш каби қатор тузилмалар вакиллари ҳам иштирок этади.

    18 октябрда ўз ишини бошлайдиган сессия доирасида Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг амалдаги раиси Кувайт Давлати ўз раислик ваколатини расман Ўзбекистонга топширади. Шу пайтдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг ташқи ишлар вазири мазкур органнинг 2017 йилдаги навбатдаги сессиясига қадар Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг раиси функцияларини амалга оширади.

    Тасдиқланган дастур ва кун тартибига мувофиқ очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаши режалаштирилган.

    Ўзбекистон Ислом ҳамкорлик ташкилотига мусулмон давлатларни бирлаштирувчи умумэътироф этилган форум сифатида қарайди, ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашидаги бўлажак раислигини эса Ўзбекистоннинг ислом тамаддуни ривожига қўшган улкан тарихий ҳиссасининг эътирофи, деб ҳисоблайди. Шундан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон ташкилотнинг дунёдаги ролини кенгайтириш ҳамда ташкилот олдидаги муҳим вазифаларни ҳал этишга ҳар томонлама кўмак беришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

    Ташкилот фаолиятининг устувор йўналишларига мувофиқ равишда вайронкор мафкурага қарши курашиш, аҳолида, айниқса, ёш авлод вакилларида муқаддас ислом дини қадриятлари ҳақида тўғри тушунча ва фикрни шакллантириш, ҳар томонлама етук ва юқори билимли ёшларни тарбиялаш масалаларининг давлатлар барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлашдаги аҳамиятини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикасининг ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашидаги раислиги «Таълим ва маърифат — тинчлик ва бунёдкорлик йўли» шиори остида ўтади.

    Сессия қатнашчилари ялпи мажлисларда Ислом ҳамкорлик ташкилоти олдида турган давлатлараро мулоқотни қўллаб-қувватлаш, тинчликни мустаҳкамлаш соҳасидаги умумий вазифаларни ҳал қилиш ҳамда сиёсат, иқтисодиёт, илм-фан, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини ҳам муҳокама қилади.

    Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясига тайёргарлик кўриш доирасида жорий йилнинг август ойида Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Жидда шаҳрида Иқтисодий, маданий ва ижтимоий масалалар бўйича Ислом комиссиясининг 39-сессияси ҳамда ИҲТга аъзо давлатлар юқори мансабдор шахсларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

    Ушбу форумлар ишида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация иштирок этди.

    Мазкур тадбирлар якунларига кўра, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисида тасдиқланиши режалаштирилган 100 дан ортиқ резолюция маъқулланди. Бундан ташқари, ИҲТнинг Махсус қўмитаси томонидан тадбир доирасида қўшимча равишда қатор резолюция лойиҳалари кўриб чиқилади.

    Сессия якунига кўра қабул қилинадиган асосий ҳужжат Тошкент декларацияси ҳисобланади. Мазкур ҳужжат ИҲТ кун тартибидаги асосий сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар масалаларни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашидаги раислигининг устувор йўналишларини ўз ичига олади.

    15.10.2016, 00:06   Изоҳ (0)   7765
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    15 октябрга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли жойларида ҳаво ҳарорати -3 даражагача совийди

    14.10.2016, 20:41

    Фото: Ўзбекистон тоғларида биринчи қор ёғди

    14.10.2016, 20:16

    Криштиану Роналду ҳақида хабарлар, Самарқанд тунги клубларидаги рейдлар, Ўзбекистон чегарасидан ўтолмаган порно ва куннинг бошқа қизиқарли янгиликлари

    14.10.2016, 19:48

    Марказий сайлов комиссиясининг фаолияти асосий тамойиллари нималардан иборат?

    14.10.2016, 15:54

    Энди UzMobile’да 4G-қурилмаларнинг батареялари 4G LTE тезликда ҳам энергия тежайди

    14.10.2016, 11:05

    ФИФА рейтингида Россиядан ўзиб кетган Ўзбекистон, Татьяна Каримова ва Лола Каримова-Тиллаеванинг «Минор» масжидига туҳфаси, Таиланд қиролининг вафоти ва куннинг бо...

    13.10.2016, 18:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британия транспорт касаба уюшмаси Украинага қурол етказиб беришни тўхтатишни талаб қилди

    Дунё | 30 июн, 20:10

    БМТ қароргоҳида Маҳалла форуми: Ўзбекистоннинг тажрибалари глобал майдонда эътироф этилди

    Ўзбекистон | 30 июн, 20:05

    Қашқадарёда аёл қизининг номусини сақлаш учун эрини ўлдирди 

    Ўзбекистон | 30 июн, 20:00

    Ўзбекистонда қимматбаҳо металларга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади

    Ўзбекистон | 30 июн, 19:50

    “Реал” клублар ўртасидаги ЖЧдан сўнг ўз сафига яна бир ҳимоячини қўшиб олади

    Спорт | 30 июн, 19:40

    Сурия Исроилга нисбатан 60 йиллик ҳудудий даъволаридан воз кечди 

    Дунё | 30 июн, 19:40

    Андижонда юк машинаси ёниб кетди

    Ўзбекистон | 30 июн, 19:30

    “Биринчи хонимга кўйлак тикиш катта масъулият”. Диёра Усмонова кийим бренди, ҳаётидаги фожиалар ва асраб олган фарзандлари ҳақида

    Лайфстайл | 30 июн, 19:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.