Самарқанд тунги клубларида ўтказилган рейдларда 200 нафарга яқин киши қўлга олинди. Бу ҳақда Самарқанднинг STV телерадиокомпанияси маълум қилди, деб ёзади UzNews.
Бундан ташқари, тунги клуб, ресторан ва интернет кафеларнинг ўндан ортиқ эгаси маъмурий жавобгарликка тортилди.
Самарқанд ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан «Базалик», «Войс», «Учрашув», «Даймонд Холл» ва бошқа тунги клубларда ўтказилган рейдларда меҳнат қонунчилиги ва санитария нормаларини бузиш ҳолатлари аниқланди. Ҳуқуқ-тартибот ходимининг сўзларига қараганда, тунги клублар кечки 23 га қадар ишлаши лозим. Акс ҳолда тунги муассасаларнинг эгаларига нисбатан чоралар кўрилади.
Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида шаҳар ҳокимияти томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда вилоятнинг тунги клубларида 700 дан ортиқ рейд ўтказилган. Натижада ҳуқуқбузарлик ҳолатлари сезиларли даражада камайган.
Изоҳ (0)