Олий Мажлис инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) У. Муҳаммадиев 12 октябрь, чоршанба куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертлари билан учрашди.
Учрашув давомида миссия экспертлари Ўзбекистонда Омбудсман фаолиятининг қонуний асослари, фуқароларнинг давлат органларини шакллантиришдаги иштироки ҳуқуқини таъминлаш борасидаги чоралар ҳақида батафсил маълумот олди.
Миссия вакилларида Омбудсман томонидан амалга оширилаётган «Аҳоли сайлов маданияти ва электорал фаоллиги, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш бўйича асосий тадбирлар режаси» катта қизиқиш уйғотди. Ушбу режа ўз ичига «Омбудсманнинг фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловидаги иштироки масалалари бўйича тўғридан-тўғри линияси», ногиронлар, аёллар, миллий-маданий марказлар вакиллари каби ижтимоий гуруҳлар билан ўтказилаётган семинарлар, ҳарбий қисмлар ва маҳбусликда сақланаётган шахслар билан учрашувларни ўз ичига олади.
Миссия раҳбари Александр Шлик Омбудсман томонидан кўрилаётган чоралар, хусусан, сайловлар давомида фуқаролар мурожаати учун қулай восита бўлган «тўғридан-тўғри линия» долзарб эканлиги, айниқса унинг сайлов арафаси ва сайлов куни узлуксиз ишлаши, келиб тушаётган мурожаатлар борасида Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорлик ўрнатилганига юқори баҳо берди.
Изоҳ (0)