Европанинг Eutelsat сунъий йўлдош алоқаси оператори 2018 йилда Eutelsat 5 West B сунъий йўлдошини фазога олиб чиқиш учун Россиянинг «Протон-М» ташувчи ракетасини танлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Сунъий йўлдош ўлчамларининг кичрайтирилиши уни International Launch Services компаниясининг ‘Протон-М’ ташувчи ракетаси ёрдамида MEV-1 космик аппарати билан бирга учириш имконини беради», — дейилади компания тарқатган матбуот хабарномасида.
Аппарат 2018 йилда учирилиши режалаштирилган. Eutelsat 5 West B орбитада ишлаётган Eutelsat 5 West A’нинг ўрнини эгаллайди. Аппаратни Европанинг Airbus Defence and Space ҳамда АҚШнинг Orbital ATK компаниялари тайёрлайди.
Изоҳ (0)