Туркиядаги таътилдан ортга қайтаётган 50 ёшли россиялик аёл парвоз вақтида вафот этди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Ҳодиса Анталиядан Москвага учаётган Azur Air компаниясининг Boeing 757 самолёти бортида содир бўлди.
«Вести.ru»нинг аниқлик киритишича, қанд хасталиги билан касалланган аёл юрак хуружидан вафот этди. У парвоз олдидан инсулинни қабул қилгани учун барча дориларини багажга топшириб юборганди.
Ҳаво кемасидаги борт кузатувчилари аёлга ҳеч қандай ёрдам кўрсата олмади. Самолёт капитани эса парвозни давом эттиришга қарор қилди.
Mirror’нинг маълум қилишича, чойшаб билан ўралган 50 ёшли аёлнинг жасади 3 соат самолёт бортидаги йўлакчада, йўловчилар кўз ўнгида ётди.
Изоҳ (0)