Суриянинг Дераъ шаҳрида террорчилар томонидан мактаб биносининг ўққа тутилиши оқибатида беш нафар ўқувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда, SANA агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Полиция ахборотига кўра, жангарилар шаҳарнинг ас-Сихарий туманида жойлашган мактабни ўққа тутган. Ҳалок бўлганларнинг икки нафари қиз болалардир. Бундан ташқари, 15 ўқувчи яраланган.
Бундан бир неча соат муқаддам жангарилар шаҳарнинг аҳоли яшайдиган кварталларидан бирига бир неча ракета йўллаган эди. Бунинг оқибатида бир киши ҳалок бўлди, ўн киши яраланди.
Изоҳ (0)