Ливия миллий бирдамлик ҳукумати тарафдори бўлган қўшинлар томонидан Сиртдаги қуролли тўқнашувлар чоғида 70 дан ортиқ ИШИД жангариси йўқ қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
LANA агентлигининг билдиришича, 8 октябрь, шанба куни террорчилар ўрнашиб олган қатор марралар устидан тўлиқ назорат ўрнатилди. Сиртдан қочишга уринган 72 жангари Зуауа тумани ҳудудида ўлдирилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.