Эрон Ямандаги дафн маросимига авиазарба берилиши оқибатида жароҳатланганларни қабул қилиш ва тиббий ёрдам кўрсатишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат парламенти раиси Али Ларижонийнинг яманлик ҳамкасби Яҳё Али ар-Роийга йўллаган мактубида маълум қилинди, дея хабар беради «ТАСС».
«Эрон халқаро Қизил Хоч ташкилоти билан мувофиқлаштирган ҳолда ярадорларни касалхоналарга етказиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан шошилинч чоралар кўришга тайёр», — дейилади матни маҳаллий ахборот агентликлари орқали тарқатилган мактубда. Ларижоний Санодаги фожиа қурбонлари оиласи ва Яман халқига ҳамдардлик билдирди.
Олдинроқ юзлаб кишилар қурбон бўлган ва жароҳатланган дафн маросимига авиазарбаларни Ислом республикаси ташқи ишлар вазирлиги ва Олий миллий хавфсизлик кенгаши кескин қоралаб чиққанди. Эрон ТИВ юз берган ҳодисани «ақлбовар қилмас жиноят» атади.