7 октябрь куни Эстония ва Финляндия ишчи доиралари вакиллари Ўзбекистон Республикасига ишчи ташрифи доирасида «Ангрен» МИЗга ташриф буюрди. Бу ҳақда «Ангрен» МИЗ матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф давомида «Ангрен» МИЗ дирекциясида учрашув бўлиб ўтди. Унда дирекция раҳбарияти махсус индустриал зона имкониятлари, муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш учун давлат томонидан олиб борилаётган ишларни намойиш этди.
Ишчи доиралари вакиллари томонидан Ўзбекистонда инфратузилма ва саноатни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишларга юқори баҳо берилди ҳамда Ўзбекистон ва Эстония корхоналари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, меҳмонлар Халқаро логистика маркази ва «Ангрен қувур заводи» унитар корхонасининг фаолияти билан танишди.