• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Округ сайлов комиссиялари таркибида аёллар, ННТ ва ОАВ вакиллари кўпчиликни ташкил этаётгани қайд этилди

    Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси Ферузахон Аҳмедова «Дарё»га фуқаролик жамияти институтлари, шунингдек, хотин-қизларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик жараёнидаги иштироки юзасидан қуйидагиларни сўзлаб берди.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    — Округ сайлов комиссияларининг ҳозирги таркиби аввалгилардан сифат жиҳатидан бирмунча фарқ қилади. Рўйхатга назар ташлаганимизда, энг аввало, аёллар, нодавлат нотижорат ташкилотлари етакчи ва фаоллари, ОАВ вакиллари кўпчиликни ташкил этаётганига кўзимиз тушади.

    Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти вакиллик органларининг шу йил 20—21 сентябрь кунлари бўлиб ўтган сессиялари йиғилишлари якунига мувофиқ, айнан мазкур қатлам вакиллари жамоатчилик ўртасида катта ҳурматга эга бўлган одамлар сифатида кўрилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар сифатида тавсия этилди.

    Чунончи, округ сайлов комиссиялари аъзоларининг 23,4 фоизи ННТ етакчи ва фаолларидан иборат. Ҳар иккинчи округ сайлов комиссиясининг раиси, тўрттасида раис ўринбосари, олтитасида котиб лавозимларига ННТ вакиллари тайинлангани диққатга сазовор.

    Округ сайлов комиссиялари аъзоларининг саккиз нафари ОАВ вакиллари ҳисобланади. Хусусан, Самарқанд округ сайлов комиссияси раиси Ф. Тошев «Зарафшон» ва «Самаркандский вестник» газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири, Фарғона округ сайлов комиссияси раиси Н. Собиров «Фарғона ҳақиқати» ва «Ферганская правда» газеталари бош муҳаррири лавозимида фаолият кўрсатиб келади.

    Айни вақтда округ сайлов комиссиялари аъзоларининг 36,8 фоизини опа-сингилларимиз ташкил этаётганига ҳам алоҳида урғу беришни истардим. Уларнинг 12 нафари комиссияларда раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатмоқда.

    Аввалги сайловлар билан таққослаганда, бу борада ҳам ижобий ўзгаришлар юз берган. Жумладан, 2015 йилда ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида округ сайлов комиссияларининг 15 фоизи, 2014 йилда ўтказилган парламент сайловида эса комиссия аъзоларининг атиги 8 фоизини аёллар ташкил этган.

    —Ўзбекистон ҳамда хорижда 9376 сайлов участкаси тузилди. Участка сайлов комиссияларининг таркиби қачон шакллантирилади?

    —«Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонуннинг 11-моддасига мувофиқ, округ сайлов комиссиялари сайловга камида қирқ кун қолганда 5—19 аъзо, жумладан, раис, раис ўринбосари ва котибдан иборат таркибда участка сайлов комиссияларини тузишлари зарур.

    Шу ўринда мамлакатимизда участка сайлов комиссияларини тузишда уларнинг мустақиллиги ҳамда холислигини таъминлашга қаратилган демократик тартиб шакллантирилганини алоҳида таъкидлашни истардим.

    Биринчидан, «Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуннинг 16-моддасига кўра, сайлов ҳуқуқига эга, бирон бир сиёсий партиянинг аъзоси бўлмаган, депутатликка номзод ёки унинг ишончли вакили этиб кўрсатилмаган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари сайлов комиссияларининг аъзоси бўлишлари мумкинлиги белгиланган.

    Иккинчидан, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги қонуннинг 11-моддасига биноан, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича участка сайлов комиссияларининг аъзолигига номзодларни тегишли округ сайлов комиссияларига тақдим этади.

    Учинчидан, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонуннинг 181-моддасига кўра, участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар халқ депутатлари туман, шаҳар кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилинади ва тегишли округ сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилади. Округ ва участка сайлов комиссияларининг аъзолари жамоатчиликнинг обрўли вакиллари орасидан тасдиқланади.

    Сайлов комиссиялари фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун маъмурий жавобгарликнинг белгилангани уларнинг мустақиллигини белгилаб берадиган муҳим омил ҳисобланади. Бу уларга ташқи таъсирлардан холи равишда фаолият кўрсатиш, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш бўйича янада самарали иш юритиши имконини беради.

    09.10.2016, 21:50   Изоҳ (0)   4861
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 8 октябрь куни ҳаво ҳарорати +26 даражагача кўтарилди

    09.10.2016, 12:30

    Тошкентда 10 октябрь куни +25 даражагача илиқ бўлади

    09.10.2016, 12:05

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

    09.10.2016, 09:24

    Лола Каримова-Тиллаева отаси қабри зиёрати чоғида юз берган ҳолат ҳақида ҳикоя қилди

    08.10.2016, 21:52

    Тошкентда тунги вақтда ноқонуний фаолият кўрсатаётган интернет кафе ва компьютер клублари аниқланди

    08.10.2016, 17:08

    Путинни табриклаган Мирзиёев, пахта теримига чиққан футболчилар, дунёнинг энг нуфузли мусулмонлари рўйхатидаги ўзбекистонлик ва куннинг бошқа муҳим янгиликлари

    07.10.2016, 19:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.