Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 30 сентябрь куни «Иммунология соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказишни ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор (pdf)ни имзолади, деб ёзади UzDaily.
Унга кўра, Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг Фанлар академияси Иммунология институти Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика иммунология илмий маркази этиб қайта ташкил қилинади.
Республика иммунология илмий маркази инсон организмининг иммунологик ва генетик асослари, иммун танқислиги ва иммун қарамлиги касалликлари ривожининг умумжаҳон ва минтақавий биомедицина ютуқлари билан чамбарчас боғлиқ ҳолдаги фундаментал тадқиқотларини олиб бориш каби қатор масалалар билан шуғулланади.
Илмий марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс бўлиб, Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазначилик ҳисобварақларига эга бўлади.
Изоҳ (0)