Ўзбекистонда 8 октябрь куни кундузи ва 9 октябрга ўтар кечаси ёғингарчилик кузатилмади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари ва вилоят марказларида 8 октябрь куни энг юқори ҳаво ҳарорати қуйидагича бўлди: Нукусда +22 даража, Урганчда +23 даража, Жиззахда +24 даража, Самарқандда +25 даража, Тошкент, Гулистон, Андижон, Наманганда +26 даража, Бухоро, Навоий, Фарғонада +27 даража, Қарши, Термизда +28 даража илиқ.
9 октябрга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари ва вилоят марказларида ҳаво ҳароратининг энг паст даражаси қуйидагича бўлди: Нукус, Урганчда +5 даража, Жиззах, Гулистонда +7 даража, Тошкент, Бухорода +9 даража, Термиз, Андижонда +10 даража, Самарқанд, Фарғонада +11 даража, Навоий, Наманганда +12 даража, Қаршида +13 даража илиқ.
Маълумот учун, 10 октябрь куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +29 даражадан ошмаслиги кутилмоқда, хусусан, шу куни Тошкентда +25 даражагача илиқ бўлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)