Ўзбекистонда 10 октябрь, душанба куни ҳаво ўзгарувчан ва булутли бўлиб турса-да, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Душанбага ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида +3...+8 даража, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +5...+10 даража, Тошкент шаҳрида +10...+12 даража, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +10...+15 даража, қолган барча ҳудудларда +8...+13 даража илиқ бўлади.
10 октябрь куни кундузи мамлакатнинг тоғли жойларида ҳаво ҳарорати +15...+20 даража, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Тошкент вилоятида +20...+25 даража, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +24...+29 даража, қолган барча ҳудудларда +22...+27 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)