Ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматов бошқариб борган Россия — Коста-Рика ўйини меҳмонлар ғалабаси билан якунига етди. Ўйин янги қурилган «Краснодар» стадионида бўлиб ўтганди.
Коста-Рика футболчилари биринчи бўлимдан сўнг 3:1 ҳисобида олдинда бораётган бўлса, иккинчи 45 дақиқаликда Артём Дзюба дубл қайд этиб, ҳисобни тенглаштирди. 92-дақиқада эса Равшан Эрматов Россия термаси дарвозаси томон пенальти тайин қилди.
Равшан Эрматов аввалроқ рус журналистларининг саволларига жавоб қайтариб, россияликларга ён босмаслиги ҳақида айтиб ўтганди.
Халқаро ўртоқлик ўйини 9 октябрь, якшанба
Изоҳ (0)