Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан таътилни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказмоқда. У шаҳарда тушган суратини Instagram’даги расмий саҳифасида эълон қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Айни пайтда 2018 йилда ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувлари ўтмоқда. Шу муносабат билан Испания чемпионатида юзага келган танаффусдан фойдаланган Зидан Санкт-Петербургга ташриф буюрди.