Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, Бош вазир Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти Оқдарё туманида бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган қишлоқ хўжалиги ишлари билан танишди, дея хабар бермоқда ЎзА.
У фермерлар билан деҳқончиликда самарадорликни ошириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш баробарида уларни қайта ишлашни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 5 октябрда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонининг аҳамияти ҳақида тўхталди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, Бош вазир Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, саноат, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида шу йилнинг 5 октябрь куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.
Аввалроқ Ургут туманида эркин иқтисодий зона ташкил этилиши ва Самарқандда трамвай қатнови йўлга қўйилиши хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)