Жаҳон банки вакиллари Тошкентдаги Инҳа университетида мутахассислар тайёрлаш масалаларини муҳокама этди
Жаҳон банкининг Жан-Питер Олтерс бошчилигидаги делегацияси 4 октябрь, сешанба куни Тошкентдаги Инҳа университетига ташриф буюрди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Университет ректори Шерзод Шерматов меҳмонларга ўқув юрти фаолияти, ўқиш жараёни, ўқитувчи ва талабалар учун яратилган шароитлар, инфратузилмани кенгайтириш режалари тўғрисида батафсил маълумот берди.
Томонлар ўқув юртида мутахассислар тайёрлаш ва уларни келгусида ишга жойлаштириш масалаларини муҳокама этди.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар