Россия Спорт вазирлиги Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрида 4 октябрь куни ёш болалар иштирокида ўтказилган Grand Prix Akhmat 2016 аралаш жанглар турнири юзасидан ойдинлик киритади. Бу ҳақда Спорт вазири ўринбосари Павел Колобков «ТАСС»га маълум қилди.
«Ушбу ҳолат юзасидан ойдинлик киритамиз. Бу ҳақда маълумотлар оламиз», – деди Колобков. Россия спорт вазири ўринбосари, шунингдек, 12 ёшга тўлмаган болалар рингга кўтарилиши мумкин эмаслигини таъкидлади.
Россия аралаш жанглар санъати (MMA) президенти ҳамда собиқ MMA жангчиси Фёдор Емельяненко ёш болалар иштирокидаги ушбу турнирни кескин танқид қилди.
Қайд этиш жоиз, Grand Prix Akhmat 2016 аралаш жанглар турнирида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг учала ўғли кўргазмали беллашувларда иштирок этиб, барчаси ғалаба қозонди.
Изоҳ (0)