«Мэттью» довули қурбонлари сони 102 кишига етди, уларнинг 98 нафари Гаитига тўғри келмоқда. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РБК» хабар берди.
5 октябрь куни довул Гаитига ёпирилган эди. У Куба соҳилларига етиб борганидан сўнг у ердан миллионга яқин одам эвакуация қилинди. Ниҳоят, табиий офат АҚШнинг Флорида штатига яқинлашди. Штат губернатори Рик Скотт аҳолини ўта жиддий таҳдиддан огоҳлантирди.
«Биз тўғридан-тўғри зарбага тайёрланишимиз керак», — деди у.
Изоҳ (0)