Бир неча кун кома ҳолатида бўлган америкалик аралаш услубдаги курашчи, Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) доирасида чиқиш қилувчи Жош Самман вафот этди. Бу ҳақда TMZ’га таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
28 ёшли спортчи 30 сентябрь куни Флорида жанубида ҳушсиз аҳволда топилди. У билан бирга хонадоши, ринг-анонсер Трой Киркингбург ҳам топилди. Киркингбург тез ёрдам бригадаси етиб келгунига қадар оламдан ўтди.
Аввалроқ Жош Самман гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани учун кома ҳолатига тушгани маълум қилинганди. Кейинроқ спортчининг онаси Самманнинг қонида гиёҳванд моддалар топилмаганини таъкидлади.
Жош Самман 2013 йилдан буён UFC’да иштирок этиб, 16 та жангдан 12 тасида (шулардан 7 таси нокаут билан) ғалаба қозонган ва 4 тасида мағлубиятга учраган.
Изоҳ (0)