Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов Эронга қарши ЖЧ—2018 саралаши доирасидаги Тошкентдаги ўйинда майдонга тушиши мумкин.
Футболчининг ўйинолди машғулотида иштирок этгани ҳақида «Sports.uz» сайти хабар берди ҳамда ўз саҳифасига Аҳмедовнинг машғулот ўтказаётган суратларини жойлаштирди.
«Championat.asia» сайти эса Россиянинг «Краснодар» клуби Одил Аҳмедовнинг Эронга қарши ўйинда майдонга тушишига қарши эмаслиги ҳақида ёзди. Аввалроқ футболчининг камида бир ҳафта даволаниши кераклиги тўғрисида маълумотлар пайдо бўлганди.
Ўзбекистон ва Эрон ўйини олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида миллий терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян Аҳмедовнинг майдонга тушиши мумкинлиги ҳақида айтиб, уни ҳозирча энг кўп ўйлантираётган жиҳат айнан шу эканига урғу берганди.
Изоҳ (0)