Шотландиянинг «Селтик» U-20 жамоасининг «Хартс» ёшларига қарши ўйинида 13 ёшли ҳужумчи Карамоко Дембеле майдонга тушди. Бу ҳақда Mirror хабар бермоқда.
Футболчи ўйиннинг 81-дақиқасида захирадан майдонга туширилди. «Селтик» U-20 жамоасининг аксарият футболчилари ёшлар терма жамоасига чақирилгани сабаб 13 ёшли футболчи ўзидан анча катта бўлган ўйинчилар билан тўп суришга муяссар бўлди.
Маълумот учун, ўйинда «Селтик» U-20 футболчилари 3:1 ҳисобида «Хартс» U-20 жамоасидан устун келди.
Қуйида кучли техника соҳиби 13 ёшли Дембеле ижросидаги ўйинлардан йиғилган видеожамланмани томоша қилинг.
Изоҳ (0)