Франция пойтахтидаги ўғрилик Америка реалити-шоу юлдузи Ким Кардашьянни шошилинч равишда АҚШга қайтишга ва тансоқчилар ёллашга мажбур қилди, деб ёзади «ТАСС».
Ким Нью-Йоркка онаси Крис Женнер ва унинг дўсти Кори Гэмбла ҳамроҳлигида етиб келди. Аэропортда фотомоделни унинг турмуш ўртоғи машҳур рэпер Канье Уэст кутиб олди.
Нью-Йоркда Ким ва унинг оила аъзолари журналистлар билан мулоқот олиб бормади. 20 нафарга яқин тансоқчи ва Нью-Йорк полиция бошқармасининг камида икки патрули унинг хавфсизлигини таъминлади. Қўриқчилар ўнта йўлтанламасдан иборат кортежда ҳаракатланиб, тўхтаган пайтда автомобиллар ҳаракатни тўлиқ ёпиб қўйган.
Муқаддам Кардашьян Париждаги меҳмонхонада номаълум шахслар тарафидан гаровга олингани маълум қилинган эди. Ким Кардашьян полицияга кўрсатма бериши ҳамон Франция ҳудудини хусусий самолётда тарк этган эди.
Изоҳ (0)