Вьетнамнинг Дананг шаҳрида 24 сентябрь – 3 октябрь кунлари V Осиё соҳил ўйинлари бўлиб ўтди. Унда 41 мамлакатдан 2 200 нафарга яқин спортчи иштирок этди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
Ўзбекистон терма жамоаси шарафини 4 спорт тури (кураш, самбо, футбол, муайтай) бўйича 26 иштирокчи ҳимоя қилди.
Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза билан медаллар рейтингида 15-ўринни эгаллади.
Кураш йўналишида Миржон Тўхтаев (-66 кг) ва Суҳроб Худойбердиев (-73 кг) олтин, Муҳаммадали Шамсиддинов (-81 кг) эса кумуш медалга сазовор бўлди.
Ўзбекистонлик самбочилар жами тўртта медални қўлга киритди. Илҳомжон Йўлдошев (-90 кг) шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, Маликабону Мирзаева (-56 кг), Санеайим Еркинбаева (+72 кг) ва Истам Қудратов бронза медалига эга бўлди.
Қайд этиш жоиз, 2014 йили Таиландда ўтказилган Осиё соҳил ўйинларида Ўзбекистон термаси 10 та медаль (4 та олтин ва 6 та бронза) билан 12-ўринни эгаллаганди.
Изоҳ (0)