Футбол бўйича Камерун терма жамоаси сафида ўйин ўтказиш бўйича рекордчи ҳисобланган Ригобер Сонг инсультни бошдан ўтказди. Бу ҳақда «Camfoot.com» порталига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳодиса 40 ёшли Сонгнинг Камерун пойтахти Яунде шаҳридаги уйида содир бўлди. Собиқ ҳимоячи шифохонага етказилди. Ҳозирда унинг ҳолати барқарор дея баҳоланмоқда.
Ригобер Сонг Камерун терма жамоаси сафида 130 учрашув ўтказиб, 4 та гол киритган. У мамлакат термаси сафида тўртта (1994, 1998, 2002 ва 2010 йилларда) жаҳон чемпионатида иштирок этган.
Фаолияти давомида футболчи Франциянинг «Мец» ва «Ланс», Италиянинг «Салернитана», Англиянинг «Ливерпуль» ва «Вест Ҳэм», Германиянинг «Кёльн» ҳамда Туркиянинг «Галатасарой» ва «Трабзонспор» клубларида тўп сурган.
Изоҳ (0)