Ҳиндистон ва Покистон миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчилари телефон орқали суҳбатлашиб, Кашмир минтақасидаги кескинликни бартараф этиш чораларини муҳокама қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Покистон бош вазирининг халқаро муносабатлар бўйича маслаҳатчиси Сартож Азизнинг сўзларига қараганда, музокаралар Покистон миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Носир Жонжуа ва унинг ҳиндистонлик ҳамкасби Ажит Довал ўртасида бўлиб ўтган.
Охирги кунларда Кашмир ҳудудида икки давлатнинг муносабатлари кескинлашиб кетди. Бунга 18 сентябрь куни Ҳиндистон ҳарбийларига уюштирилган ҳужум сабаб бўлди.
Изоҳ (0)