Ўзбекистон аёллар футбол терма жамоаси 20—24 октябрь кунлари Хитойда бўлиб ўтадиган турнирда иштирок этиши ҳақида «Championat.asia» маълумот берди.
Хитойдаги турнирда Шерзод Бобоқулов мураббийлигидаги ўзбекистонликлар мезбонлардан ташқари Дания ва Исландия аёлларига қарши ўйинларда майдонга тушади. Бунинг учун терма жамоаси 17 октябрь куни Тошкентдан Хитойга жўнаб кетади.
Мазкур беллашувлар олдидан тайёргарлик 3—9 октябрь кунлари Бекобод шаҳрида олиб борилиши айтиб ўтилган.
Изоҳ (0)