Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШда ариларнинг еттита тури хавф остидаги жониворлар федерал рўйхатига киритилди, деб ёзади «Интерфакс». Бунда гап илгари Гавайида жуда кўп учраган прозопидлар ёки яланғоч арилар ҳақида бормоқда.

Фото: «Pixabay.com»

Фото: «Pixabay.com»

Эндиликда эса, тадқиқотлар кўрсатишича, сариқ-оқ рангли боши билан ажралиб турувчи яланғоч арилар йўқолиб кетиши мумкин. Бу уларнинг табиий яшаш макони хавф остида қолгани билан боғлиқ. Бу хусусан, ўрмон ёнғинлари ҳамда ушбу арилар яшайдиган шароитга хос бўлмаган ўсимлик ва ҳашарот турлари пайдо бўлиши туфайли кузатилмоқда.

Арилар билан боғлиқ вазият нафақат экологларда, балки иқтисодчиларда ҳам ташвиш уйғотмоқда: ушбу ҳашаротлар қишлоқ хўжалигида муҳим роль ўйнайди.

Яланғоч арилар ўз ватани — Гавайида маҳаллий ўсимликларни, жумладан, қирилиб кетиш хавфи остидаги флора вакилларини чанглантиришда жуда муҳим роль ўйнаса-да, улар дунёнинг бошқа минтақаларида ҳам яшайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди