Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг «Внешэкономбанк» (ВЭБ) давлат банки 2016 йил охиригача Россиядаги ҳудудий ваколатхоналарини ёпиб, ҳудудлар билан маҳаллий тараққиёт институтлари орқали ҳамкорлик қилмоқчи. Бу ҳақда ВЭБ раҳбари Сергей Горьков маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».

Фото: «Коммерсантъ»

Фото: «Коммерсантъ»

Унинг сўзларига кўра, ВЭБ ҳамма жойда ўз ваколатхоналарига эга бўлиши шарт эмас. «Ҳар битта вилоятда одатда тараққиёт компанияси ёки корпорацияси, ёки тараққиёт офиси бор. Бизнинг фикримизча, бу ҳамкорликда ишлаш учун яхши имконият, яхши манба», — деди давлат корпорацияси раҳбари.

«Умуман олганда, биз тармоқнинг айнан шу турида ҳеч қандай мантиқни кўрмаяпмиз, чунки у асосан айнан ваколатчилик функцияларини бажариб, маълум сарф-харажатларни келтириб чиқарарди, офис, машина ва шу кабиларни эгалларди. Биз ўйлашимизча, бу унчалик тўғри схема эмас», — деди Горьков. Унинг эслатишича, айни пайтда ВЭБнинг Россияда еттита ваколатхонаси бор.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маслаҳатлар
Ширинликлар ўрнига нима истеъмол қилиш мумкин? Қадди-қоматга зарарсиз тавсиялар