Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қирғизистонда 777 ААА давлат автомобиль рақам белгиси бўйича ўтказилган онлайн кимошди савдоси ғолиби 1 миллион 716 минг қирғиз сўми (25 200 доллар) тўлади. Бу ҳақда Давлат рўйхатга олиш хизмати маълум қилди, дея хабар бермоқда KNews.

Фото: KNews

Фото: KNews

Хизмат ахборотига кўра, маблағнинг 91 фоизи ёки 1 миллион 561,6 минг қирғиз сўми Қирғизистон бюджетига ўтказилади. Қолган 9 фоизи эса «Инфоком» давлат корхонаси ихтиёрида қолади.

«Бу пулга 322 пенсия, ўқитувчиларнинг 111 маоши ёки кам таъминланган оилалар болаларига 1 927 нафақа тўлаш мумкин. Хизмат раиси онлайн кимошди савдоси ғолибига мамлакат бюджетига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди ва сертификат ҳамда совғаларни топширди», — дейилади хабарда.

Онлайн аукционда ғолиб чиқиб, давлат рақам белгисини сотиб олган шахснинг исми ошкор этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ давлат рақам белгисини қирғизистонлик таниқли ишбилармон Журъат Аблуллаев сотиб олгани айтилган, бироқ кейинроқ Давлат рўйхатга олиш хизмати рақамни Абдуллаев сотиб олгани ҳақидаги хабарларни инкор қилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова