«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Златан Ибрагимовичнинг агенти Мино Райола швециялик футболчи ёз ойларида Хитойдан келган таклифдан бош тортганини маълум қилди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
«Ибрагимович — энг яхши. У Хитойдан соф 100 миллион евро олиши мумкин эди, аммо бу таклифдан бош тортди. Златан пул кетидан қувмайди, унга ғалабалар керак. Мен буюк футболчилар билан ишлаш бахтига муяссар бўлдим, Ибрагимович улардан биридир», — маълум қилди Райола Il Giornale’га берган интервьюсида.
Изоҳ (0)