Хитой футбол бўйича Жаҳон Чемпионатининг 2030 йилгисини ўтказиш учун тайёргарлик бошлаш арафасида турибди. Бу ҳақда «Championat.asia» L’Equipe нашрига асосланиб ёзди.
Хитой Футбол Федерацияси вице-президенти Цзан Цзян Хитой мундиални қабул қила олишига тўла ишонади.
«Хитой Жаҳон Чемпионатига мезбонлик қилишини барча мухлисларимиз истайди. ФИФА мезбонлик мақомини аниқлашда қитъалар ротациясига амал қилишини инобатга олиб, биз 2030 йилги ЖЧ учун ариза топширамиз. 2026 йилги Жаҳон Чемпионати эса Осиёга берилмайди», — деб айтиб ўтган вице-президенти.
Изоҳ (0)