АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп Вашингтон Шимолий Атлантика альянсга кирувчи давлатларни улар ўз молиявий мажбуриятларини бажарган тақдирда ҳимоя қилиши лозим деб ҳисоблайди. У тегишли баёнотни 27 сентябрь, сешанба куни Мелборн шаҳрида сайловчилар билан учрашувида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«НАТОга кирувчи 28 та мамлакатдан фақат бештаси мудофаа харажатлари бўйича ўз мажбуриятларини бажаради», — деб таъкидлади миллиардер. «Менга НАТО ёқади, бироқ ҳисоблар бўйича тўлаш лозим», — дея қўшимча қилди у.
Республикачи номзод альянс охирги вақтларда унинг баёнотларидан сўнг терроризмга қарши курашга кўпроқ эътибор қарата бошлаганлигини таъкидлади.
НАТОга аъзо бошқа давлатлар ҳақида гапирар экан, Трамп: «Биз уларни ҳимоя қилишимизни исташади, бироқ бунинг учун ҳисоблар бўйича тўлаш лозим. Бунга уларнинг кўпчилиги қодир. Ҳозир эса тўлаши лозим бўлган 28 давлатдан бештаси тўловни амалга оширмоқда», — деди.
Изоҳ (0)