9 октябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган Россия — Коста-Рика ўйини ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматовга ишониб топширилгани ҳақида «Чемпионат» Россия Футбол Уюшмасига асосланиб хабар берди.
«Краснодар»нинг янги стадионида ўтадиган ўйинда Равшан Эрматовга Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидов ёрдам беради. Беллашув Тошкент вақти билан 18:00 да старт олади.
Изоҳ (0)