Қатарнинг тегишли ташкилотлари 2022 йили ушбу мамлакатда ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига ташриф буюрадиган мухлислар учун бадавийлар қароргоҳини барпо этишга қарор қилди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Ташкилотчилар фақатгина ўзига хос муҳит яратиш учун эмас, балки меҳмонхоналарда жой етарли эмаслиги боис бундай ташаббус билан чиқди.
Бадавийча услубдаги қароргоҳ 2 минг кишига мўлжалланади. У чўлда, Саудия Арабистони билан чегарада қурилади.
Изоҳ (0)