ICE биржасида нефть нархлари кескин туша бошлади. Эрон нефть вазири Бежан Зангонанинг баёнотлари бунга сабаб бўлди, деб хабар беради «РБК».
Вазир Жазоирдаги энергетика форумига нефть қазиб чиқариш ҳажмларини қисқартириш бўйича шартнома имзолаш учун эмас, балки маслаҳатлашув ва фикр алмашиш учун келганини таъкидлаб ўтган эди.
Айни дамда биржада Brent нефтининг ноябрь фьючерслари нархи баррелига 46,39 долларни ташкил этмоқда. Бу ўтган сотувлардаги якуний кўрсаткичдан 2 фоизга камроқдир.
Декабрь фьючерслари нархи баррелига 47 доллардан пастга тушиб кетди.
Изоҳ (0)