Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бах «Осиё болалари» қишки ўйинларини ўтказиш ғоясини маъқуллади, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Шу кунларда Дананг (Вьетнам)да бўлиб ўтаётган Осиё Олимпия кенгаши Бош ассамблеясининг XXXV мажлисида ХОҚ президенти Томас Бах ва ‘Осиё болалари’ халқаро қўмитаси бошқаруви аъзолари ўртасида музокаралар ўтказилди. Бах ‘Осиё болалари’ ўйинларини қишки спорт турлари бўйича ўтказиш ғоясини маъқуллади ва бундай мусобақалар Осиё минтақасида талабгир бўлишини айтди», — дейилади хабарда.
2018 йили бўлиб ўтадиган ушбу ўйинлар олти спорт тури – шорт-трек, хоккей, биатлон, чанғи пойгаси кабилар бўйича ўтказилиши режалаштирилмоқда. Хабар беришларича, ҳозирда мазкур лойиҳани Осиёнинг 15 мамлакати қўллаб-қувватлашга тайёр.
Изоҳ (0)