Марокашнинг Атлантика соҳилларида жойлашган Легзира пляжида мамлакатнинг диққатга сазовор жойларидан бири ҳисобланган икки тош аркалардан бири қулаб тушди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Ҳодиса 23 сентябрь, жума куни юз берди. Эндиликда табиий қурилма жойида фақат тошлар уюмини кўриш мумкин. Воқеага айнан нима сабаб бўлгани аниқ эмас. Тахминларга кўра, бу тўлқинлар таъсир бўлиши мумкин.
Қайд этишларича, 2016 йилнинг март ойида аркадан йирик тош бўлаги ажралиб тушган, унинг жанубий тарафида эса ёриқ юзага келган эди.
Легзира дам олиш ҳудуди Марокаш жануби-ғарбидаги Сиди-Ифни шаҳри яқинида жойлашган. The Guardian нашрининг ёзишича, бу пляж жаҳондаги энг чиройли пляжлардан бири ҳисобланади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)