Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Новосибирск вилоятида ўсмир бола 23-қаватдан йиқилиб, тирик қолди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» ички ишлар вазирлигига таяниб. Renault Logan енгил машинасининг кузови туфайли у қаттиқ йиқилмади.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Гувоҳлар ижтимоий тармоқларда ёзишича, 16 ёшли ўспирин 24 сентябрь, шанба куни турар-жойнинг 23-қавати деразасида осилиб машқ қилган, бироқ пастга қулаб, Renault Logan маркасидаги такси автомобили томига келиб тушган. Ҳодиса жойидан йигитчани турли жароҳатлар билан тез ёрдам машинаси олиб кетган.

Айни пайтда унинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда. Воқеа юзасидан текширув олиб борилмоқда.

Гувоҳлар таъкидлашича, ўспирин ўз дўстларига баландликда туриб трюк кўрсатмоқчи бўлган, бироқ пастга қулаб кетган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда Cobalt юк машинасига урилиши оқибатида 4 киши вафот этди
Маҳаллий
Жиззахда севган қизининг яланғоч суратларини Telegram’да тарқатмаслик учун 800 доллар сўраган йигит ушланди
Шоу-бизнес
Том Ҳолланд актёрлик ишида танаффус эълон қилди