Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

26 сентябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

1. Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Сергелидаги учрашувда Тошкентда ер усти тезюрар метро қурилишини лойиҳалаштиришни жадаллаштириш вазифалари белгилаб олинди. Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи аввалроқ метронинг «Юнусобод» йўналишидаги икки бекат қурилишини якунлаш бўйича топшириқ берган эди.

2. Тошкентнинг Сергели туманида 2017—2022 йилларда 500 та кўп қаватли уй қурилиши режалаштирилмоқда. Бу улкан лойиҳанинг амалга оширилиши қарийб 30 минг оиланинг янги уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш имконини яратади.

3. Ўзбекистонда парламент ваколатлари кенгайтирилди. Масалан, Сенат қўмиталари энди Сенат мажлисида ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятлари масалалари бўйича ахборотларини тинглаш ҳақидаги масалаларни кўтариши мумкин.

4. Ўзбекистонда гўзапоядан ёғоч қириндили плиталар ишлаб чиқарила бошлайди. 2017 йил охиригача ишга тушириладиган учта лойиҳанинг тахминий қиймати 7,3 миллион долларга тенг бўлади.

5. Бангладешда бир оиланинг иккитадан ортиқ автомобилга эгалик қилишига чеклов жорий этилади. Айтишларича, мамлакат пойтахти Дакка жаҳоннинг нафақат нафақат одамлар, балки машиналар ҳам энг зич жойлашган шаҳарларидан бирига айланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар