Озарбайжондаги Гунашли нефть-газ манбаида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Озарбайжон давлат нефть компанияси (SOCAR) тарқатган баёнотга кўра, 71-рақамли ёриқда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари чоғида паст босимли газ сизиши келиб чиққан, бунинг оқибатида ёнғин юз берган.
«28 май» нефть-газ қазиб олувчи бошқарма шахсий таркиби барча хавфсизлик чораларини кўргани айтилмоқда.
«49 кишидан иборат таркиб хавфсизлиги тўлиқ таъминланди, жароҳат олганлар йўқ», — дейилади хабарномада.
Кон SOCAR нефть ҳажмининг 65 фоизини таъминлайди.
Изоҳ (0)