24 сентябрь куни «Истиқлол» санъат саройида «Менинг Тошкентим» мюзикли иккинчи бор намойиш этилди. Бу ҳақда MyDay хабар берди.
Мюзикл муаллиф ва режиссёрлари — Ҳасан ва Ҳусан Солиҳовлар томонидан бу сафар бир қаҳрамон образи киритилган. Мазкур қаҳрамон образини россиялик хонанда Сосо Павлиашвили ижро этди.
Сосо Павлиашвили мюзиклда ўзини ижро этди. У Тошкентни соғинган ва қумсаган Сосо образида томошабин қаршисида намоён бўлди. Ўзга юртдан келган меҳмон маҳалладошлар қувончига гувоҳ бўлди.
Мухлислар Сосо Павлиашвили ижросидаги куйлардан баҳраманд бўлди.
Ўзбекистонлик томошабинлар хонандани жуда илиқ ва самимий тарзда қарши олди.
Бу сафарги мюзиклда саҳна декорациялари янада ёрқинроқ тарзда бўлиб, катта экранларда видео кетма-кетликлар намойиш этилди. Режиссёрлар бу сафар актёрлар жамоасига бироз ўзгартириш киритган бўлиб, янги актёрлар қаторида Акбар Атамухамедов, хонанда Шерзодбек, Лилия Фаткулинани кўриш мумкин бўлди.
Бундан ташқари, томошабинлар Фотима Режаметова, Муҳаммадисо Абдулхаиров, Адиз Ражабов, Асал Шодиева, хонандалар Shadisha, Жасур Мирсагатовларнинг ижросидан ҳам баҳраманд бўлди.
Изоҳ (0)